Эрон Исроилга зарбалар йўллашни бошлади
Олам
−
13:31 9808 1 дақиқа
Эрон Исроил давлати ҳудудига қарата зарба йўллашни бошлади. Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари хабар берди.
Аҳолидан Фуқаро мудофааси қўмондонлиги кўрсатмаларига қатъий риоя қилиш сўралган. Расмий хабар берилгунга қадар фуқаролар ҳимояланган жойларда қолишлари кераклиги таъкидланган.
Мудофаа кучлари зарбалар тушган жойлар ва видеотасвирларни эълон қилмаслик ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатмасликни яна бир бор қатъий огоҳлантирган.
Ҳаво мудофааси тизимлари ҳозирда таҳдидларни аниқлаш ва уларни тутиб қолиш билан шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон ҳудудида Исроил билан биргаликда ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилганди. У ўз баёнотида эронликларни амалдаги тузумни ағдаришга чақирган. Трамп Эрон ҳарбий хизматчиларига таслим бўлишни ва бунинг эвазига “иммунитет” олишни таклиф қилган ёки “муқаррар ўлим”ни танлашлари мумкинлигини айтган.
Live
Барчаси