Эрон иккита янги атом электр станцияси қурмоқда

Олам

image
0:00
0:00
download

Эрон жанубидаги Форс кўрфази соҳилида жойлашган Бушер вилоятида иккита янги атом электр станцияси қурилиши бошланди. Бу ҳақда бугун, 8 июнь куни вилоят губернатори Аҳмад Муҳаммадзодага таяниб, “Tesnim” агентлиги хабар берди.

“Бушер вилоятида ҳар бири 1080 мегаватт қувватга эга иккита атом электр станцияси қурилиши бошланди”, деган вилоят раҳбари.

Аҳмад Муҳаммадзоданинг билдиришича, ушбу лойиҳа эронлик муҳандис ва мутахассислар томонидан тўлиқ амалга оширилган.

Маълумот учун, айни пайтда Бушер вилоятида 3000 мегаватт қувватга эга атом электр станцияси мавжуд. 1976 йилда немислар томонидан бошланган электр станциясининг қурилиши Ислом инқилоби ва ундан кейинги Эрон-Ироқ уруши туфайли тўхтатилган. 1995 йилда Россия билан тузилган шартнома натижасида 2011 йилда 60 мегаватт қувватга эга дастлабки қувватлар ишга туширилган. 2015 йилда иншоотлар қуввати 3000 мегаваттгача оширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон атом электр станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг