Эрон Франция Президентини терроризм ва иккиюзламачиликни қўллаб-қувватлашда айблайди
Олам
−
14 Ноябрь 2022
3456Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канааний Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Париж тинчлик форуми доирасида Елисей саройида америкалик бир қатор антиэрон арбоблари билан учрашувини қоралади. Бу ҳақда кеча, 13 ноябрь куни маҳаллий “Тасним” агентлиги хабар берди.
“Эркинликни қўллаб-қувватлаймиз, деб даъво қилаётган давлат Президенти ўз даражасини пасайтириб, сўнгги ойларда Эрон Ислом Республикасида нафрат, зўравонлик ва террористик ҳаракатларининг уруғини ёйишга очиқдан-очиқ ҳаракат қилган авом билан учрашиши ажабланарли”, дейди .
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сайти хабарига кўра, Канааний Макроннинг бу одамлар бошчилигидаги инқилоб деб аталмиш ҳаракатни қўллаб-қувватлаши ҳақидаги баёнотини ҳам аянчли ва шармандалик деб атади.
Эрон расмийсининг қўшимча қилишича, бу учрашув Франциянинг терроризм ва зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро мажбуриятларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади ва бу ёвуз ҳодисаларнинг ташвиқоти сифатида кўрилади.
Хулоса ўрнида у Эронга қарши бундай чора-тадбирлар, шубҳасиз, Европанинг айрим раҳбарларининг инсон ҳуқуқларига зид бўлган танлов асосидаги ёндашувлари ва икки томонлама стандартларини яхши биладиган буюк Эрон халқи хотирасида сақланиб қолишини таъкидлади.
Аввалроқ Эммануэль Макрон Елисей саройида америкалик бир қатор антиэрон арбоблари, жумладан Масиҳ Алинежад билан учрашув ўтказган эди. Унда Франция Президенти Эрондаги сўнгги тартибсизликларни “инқилоб” деб атаган.