Эрон элчиси Австралиядан қувилди

Олам

image

Австралия Эроннинг мамлакатдаги элчиси Аҳмад Садегини "персона нон грата" деб эълон қилди ва Австралиянинг Теҳрондаги элчихонаси хавфсизлик нуқтаи назаридан ўз фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда Австралия Ташқи ишлар вазири Пенни Вонг матбуот анжуманида маълум қилди.

Австралия разведкаси маълумотларига кўра, Эрон “Австралиядаги яҳудий жамиятига қарши антисемит ҳужумлар ортида турибди”. Таъкидланишича, Эрон Мелбурндаги синагога ва Сиднейдаги кошер ресторанига қилинган ҳужумларда иштирок этган.

“Австралия заминида бошқа давлат бошчилигидаги бу даҳшатли ва хавфли босқинчилик ҳаракатлари чегарани кесиб ўтганига шубҳа йўқ. Шунинг учун Эрон элчиси персона нон грата, деб эълон қилинди”, деди Вонг.

Дипломатга кўра, Садеги ва яна уч Эрон вакили Австралияни етти кун ичида тарк этиши керак. Вазирнинг таъкидлашича, Канберра Эрон билан “баъзи дипломатик алоқаларни” сақлаб қолиш ниятида. Бу иккинчи жаҳон урушидан кейин биринчи марта бошқа давлат элчисининг Австралиядан чиқариб юборилишидир.

Теҳрондаги австралиялик дипломатлар “учинчи давлатлар”га эвакуация қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Австралия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг