Эрон дрони Дубай аэропортига қулаб тушди (видео)

Олам

image

Бугун, 7 март куни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри аэропорти ҳудудига дрон қулаб, портлаб кетди. Оқибатда аэропорт ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда шаҳар ҳукумати хабар берди.

Аэропорт фаолияти айнан қанча муддатга тўхтатилганига аниқлик киритилмаган.

“Йўловчилар, аэропорт ходимлари ва авиакомпания экипажлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Дубай халқаро аэропорти фаолияти вақтинча тўхтатилди. Барча жараёнлар ўрнатилган хавфсизлик протоколларига мувофиқ амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Дубай аэропортининг тўхтаб қолиши ҳар бир дақиқада 1 миллион доллар йўқотилишига олиб келади.

“The Times of Israel” нашрининг маълумотларига кўра, Дубайда иккита портлаш овози эшитилган. Шундан сўнг Дубай ҳукумати уриб туширилган дронларнинг парчалари тушиши оқибатида юзага келган “унча катта бўлмаган ҳодиса” ҳақида хабар берган. Ҳодиса оқибатлари бартараф этилган, бироқ расмийлар гап айнан нима ҳақида кетаётганига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубай шаҳрида вазият нисбатан барқарорлашаётгани сабабли Дубай-Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар тикланаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Бирлашган Араб Амирликлари аэропорт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг