Эрон депутатлари ядро қуролини ишлаб чиқишга рухсат беришни талаб қилди
Олам
−
10 Октябрь
4345Бир гуруҳ Эрон парламенти аъзолари Олий миллий хавфсизлик кенгашидан (ОМХК) мамлакатнинг мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Бу ҳақда парламент комиссияси аъзоси Ҳасанали Эҳлокий Амирийга таяниб, ISNA хабар берди.
“Бугунги кунда ҳеч бир халқаро ташкилот, АҚШ ҳам, Европа ҳам Исроилни назорат қила олмайди. Шу асосда тахминан 39 нафар парламент аъзоси ОМХКга мактуб ёзиб, Эрон Ислом Республикаси мудофаа доктринасини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди”, дейди Амирий.
Қайд этилишича, у Теҳрон томонидан ядро қуролини ишлаб чиқиш ва қўллаш тақиқловини қайта кўриб чиқиш эҳтимолини истисно этмади. Бунгача эса Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий бир неча бор ядро қуролини ишлаб чиқариш Ислом қонун-қоидаларига зид эканлигини таъкидлаган. Эрон парламенти депутати Муҳаммадризо Сабағиён Бафғий бир неча ой аввал депутатлар Хоманаийга Эроннинг ядро қуролига бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги фатвони ўзгартиришни сўраб мурожаат қилганини ҳам таъкидлади.
“Агар Исроил ва унинг тарафдорлари бизнинг мамлакатимиздаги тинч объектлар ва бошқа инфратузилмаларни нишонга олиш орқали тараққиётимизга тўсқинлик қила оламан деб ўйласа, бу нотўғри қарор қабул қилиш бўлади. Бизнинг ҳукуматдан сўровимиз — Ислом Республикасининг ядро доктринасини ўзгартириш. Ўзимизни ва мамлакатимиз хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун биз ядро қуролига бўлган ёндашувимизни ўзгартирдик", деди Бафғий.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Яқин Шарқдаги бир қатор мамлакатлар ва озодлик ҳаракатлари билан “Қаршилик пакти”ни тузиш лойиҳасини ишлаб чиқаётгани хабар қилинган эди. Ушбу пакт Исроил ва АҚШ ҳужуми содир бўлган тақдирда ҳарбий ёрдамни назарда тутади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь