Эрон бошқа давлатлар билан ҳарбий салоҳиятини муҳокама қилмайди – Багай

Олам

image

Эрон Ислом Республикаси ҳеч қачон ўзининг ҳарбий салоҳиятини ҳеч ким билан муҳокама қилмаган ва муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Исмоил Багай бугун, 20 январь куни Теҳрондаги матбуот анжуманида сўз очди.

Матбуот анжумани чоғида Багай ўтган ҳафтада муҳим ўзгаришлар бўлгани, жумладан, Президент Пезешкиённинг Тожикистонга, кейин эса Россияга қилган муҳим сафари, шунингдек, минтақадаги муҳим воқеа – Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришилганини таъкидлаб, буни ишғол ва адолатсизликка қарши чидамлилик ҳамда қаршиликнинг ғалабаси сифатида баҳолади.

Эроннинг Европа билан Женевада олиб борган музокаралари ҳақидаги сўнгги баёнотларга изоҳ берар экан, Багай Эрон ҳеч қачон ўзининг ҳарбий салоҳияти борасида музокаралар олиб бормаганини тасдиқлади. Унинг таъкидлашича, “Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисида”ги шартномадан чиқиш таҳдидлари янгилик эмас ва Эроннинг мамлакатга босим ўтказиш учун “тетик” механизмидан фойдаланишга жавоби ўринли бўлади.

У, шунингдек, Эрон ва Россия ўртасидаги келишув бошида 1921 ва 1940 йиллардаги эски шартномаларга ҳавола қилинганига изоҳ бериб, бу келишувлар Эрон ва Россия ўртасидаги муносабатлар тарихининг бир қисми бўлиб, ўз долзарблигини сақлаб қолаётганини тушунтирди.

Багай Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги саволларга жавоб берар экан, Эрон Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқлари учун курашини фаол қўллаб-қувватлашини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Исмоил Багай Яманнинг Сана, Ходейда ва Амран вилоятларидаги инфратузилмаларга АҚШ ва Буюк Британиянинг янги ҳужумларини кескин қоралаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Теҳрон Исмоил Багай ҳарбий салоҳият

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг