Эрон битта ядро қуролига етадиган уранни бойитиб бўлди

Олам 5141
image

Эрон Ислом Республикаси жорий йилнинг сентябрь ойидан бери 60 фоизга бойитилган уран захираларини 6,7 килограммгача оширди. Бу ҳақда Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг ҳисоботига таяниб, “Politico” газетаси хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Агентлик Эрон сентябрь ойида худди шундай ҳисобот тайёрлаганидан кейин мавжуд уран захираларини кўпайтирган, деб ҳисоблайди. Хусусан, 22 октябрь ҳолатига кўра Эронда 62,3 кг миқдорда 60 фоизга бойитилган уран бор эди. Бу эса сентябрь ойига нисбатан 6,7 кгга кўп демакдир. Шунингдек, Агентлик ҳисоботида мамлакатда бойитилган ураннинг умумий миқдори 3673,7 килограммни ташкил этгани ва бу сентябрь ойидагига нисбатан 267,2 килограммга кам эканлиги кўрсатилган.

Ядро қуролини тарқатмаслик соҳасидаги экспертларга кўра, Эронда 60 фоизгача бойитилган ураннинг ҳозирги захиралари яна бойитиш шарти билан битта ядровий бомба ишлаб чиқариш учун етарли.

Аввалроқ, Эрон гипертовушли ракета яратгани ҳақида хабар берилганди.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 227
Рейтинг: 2.9
t
×