Пезешкиён илк бор Тожикистонга келди
Олам
−
20:55
2591Бугун, 15 январь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён давлат ташрифи билан Тожикистонга келди. Бу ҳақда Тожикистон Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Душанбе халқаро аэропортида уни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг шахсан ўзи кутиоб олди ва юксак ҳурмат белгиси сифатида олий мартабали меҳмонни мамлакатга илк ташрифи билан самимий қутлади.
Аэропорт залида бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Пезешкиённинг Тожикистонга биринчи ташрифи ва давлат ташрифи дастури юзасидан фикр алмашиб, бу ўзаро муносабатлар тарихида янги саҳифаларни очишига ишонч билдирди.
Шундан сўнг, Пезешкиён Душанбедаги Исмоил Сомоний ҳайкалини зиёрат қилди.
Эрон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи 15-17 январь кунлари давом этади, унда икки давлат ўртасида олий даражадаги учрашувлар ва музокаралар ўтказилади, кўплаб янги ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланади ва бошқа муҳим тадбирлар режалаштирилган.
LiveБарчаси