Эрон АҚШни Исроилга ҳужумидан олдин огоҳлантирган бўлса-да, жазоланади – Байден

Олам

image

Эрон ТИВ шанба оқшомидаги операциядан олдин Американи огоҳлантирганини айтган бўлса-да, АҚШ Президенти Жо Байден форс мамлакатига қарши санкциялар жорий қилинишини маълум қилди.

"Бир ҳафтача олдин Эрон Исроилга қарши дунёдаги энг йирик ракета ва дрон ҳужумларидан бирини амалга оширди. Биз иттифоқчиларимиз ва ҳамкорларимиз билан биргаликда Тель-Авивни ҳимоя қилдик. Бу ҳаракати учун Эрон жазосиз қолдим, деб ўйлаётган бўлса, хато қилади: бугун биз Эронни жавобгарликка тортишга қарор қилдик.  Санкциялар ва экспорт назорати чоралари мамлакатнинг беқарорлаштирувчи ҳарбий дастурларини чеклайди”, деган Байден.

Шунингдек, Байден АҚШ Исроил хавфсизлигини таъминлашга доимгидек содиқлигини қўшимча қилган.

“Ҳужумдан кейин эрталаб G7 етакчиларига айтганимдек, биз Эронга иқтисодий босимни кучайтириш учун биргаликда ҳаракат қилмоқчимиз", деган у.

Ҳолбуки, Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён Эрон Исроилга ҳужум пайтида минтақадаги АҚШ манфаатларига путур етмаслиги ҳақида Қўшма Штатларни олдиндан огоҳлантирганини айтиб ўтганди.

"(Исроилга қарши) операциядан олдин биз Америка ҳарбий базаларига ҳужум қилмаслигимизни ва бу операция бошланганидан кейин Исроилга ҳарбий ва мудофаа ёрдами бермаса, минтақадаги АҚШ манфаатларига таъсир қилмаслигимизни аниқ айтдик", деган Абдуллоҳиён. 

ТИВ раҳбари операциядан сўнг дарҳол Эрон минтақадаги кескинликни кучайтиришга интилмаётгани ҳақида ҳам АҚШга хабар жўнатган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг