Эрон АҚШ билан музокараларни тўхтатди – ОАВ
Олам
−
01 Июнь 4451 2 дақиқа
Эрон Исроилнинг Ливанга берган зарбалари сабабли АҚШ билан музокараларни вақтинча музлатди. Хусусан, ўзаро мактуб ва хабарлар алмашинуви норозилик белгиси сифатида тўхтатилган. Бу ҳақда “Tasnim” хабар берди.
“Эрон сионистларнинг жиноятларига норозилик белгиси сифатида АҚШ билан хабар алмашишни вақтинча тўхтатиб туради”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, Исроил амалда бўлган ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Ливан ҳудудига зарбалар беришда давом этмоқда. Яқинда Ливан жанубида Исроил авиазарбалари оқибатида етти киши ҳалок бўлди.
Аввалроқ, Эрон бир қатор масалалар бўйича томонлар олдинга силжишга муваффақ бўлган эрса-да, АҚШ билан келишув имзоланишга яқин деб ҳисобламаслигини билдирган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги вакили, шунингдек, АҚШ билан ишлаб чиқилаётган меморандумда “барча фронтларда”, жумладан, Ливандаги вазиятда ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги банд мавжудлигини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик яна кучайгани, томонлар бир-бирининг ҳарбий объектларига зарбалар бергани ҳақида хабар берилган эди. Америка ҳарбийлари Эрон ҳудудидаги радар тизимлари ва дронларни бошқариш объектларига зарба берган. Вашингтон бу ҳужумларни “ўзини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилган чоралар” деб атаган. Теҳрон эса АҚШ ҳужумларига жавоб қайтарганини билдирган.
Live
Барчаси