Эрон 9 та атом бомбасига етадиган уранни яширган бўлиши мумкин –“Reuters”

Олам

image

Ғарб ҳукуматлари ва Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужумларидан олдин Эронда бўлган 400 кг юқори бойитилган уран билан нима содир бўлгани ҳақида аниқ маълумотларга эга эмас.
Бу ҳақда кеча, 29 июнь куни манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Агентлик Теҳрон ядровий дастурини чеклаш учун масъул бўлган ўнлаб амалдаги ва собиқ Ғарб расмийлари билан суҳбатлашганини даъво қилмоқда. Уларга кўра, Эрон бойитилган уранни ядровий иншоотлардан АҚШ ёки Исроил зарбаларидан олдин олиб чиқишга муваффақ бўлганми ёки йўқ, ҳозирча аниқ эмас.

“Бу материални қидириш энди Эрон ва Ғарб ўртасидаги “мушук-сичқон ўйини”га айланади”, деди манбалардан бири.

МАГАТЭнинг жамоатчилик баҳосига кўра, 2025 йилги урушгача Эронда 60 фоизгача бойитилган 400 килограммдан ортиқ уран бўлган. Бу 90% қурол даражасига яқин. “Reuters” агентлигига кўра, бу миқдор тўққизта атом бомбасини яратиш учун етарли.

“Reuters”нинг ёзишича, “ҳатто ҳисобсиз қолаётган бу миқдорнинг кичик бир қисми ҳам Эрон ядро қуролига эгалик қилиш қобилиятини сақлаб қолади, деб ҳисоблайдиган Ғарб давлатлари учун жиддий муаммога айланади”.

“Агар эронликлар 400 кг юқори бойитилган уран ҳақида ҳақиқатни айтса, муаммо ҳал бўлади. Агар улар буни қилмасалар, унга нима бўлганини ҳеч ким аниқ билмайди”, дейди агентликка аноним ғарб дипломати.

Аввалроқ Эрон ҳукумати АҚШ зарбалари олдидан ядровий иншоотларни эвакуация қилгани ҳақида хабар берган эди. Бир қатор оммавий ахборот воситалари худди шундай баҳони келтиришган. Масалан, “Financial Times” газетаси Европа разведка хизматларидаги манбаларга таяниб. МАГАТЭ раҳбари Рафаэль Гросси ҳам бундай имкониятни инкор этмади.

Бироқ, Вашингтон Эрон ядровий иншоотлардан бойитилган уранни олиб чиқишга муваффақ бўлган деган фикрга қўшилмайди. Дональд Трамп ва Пентагон раҳбари Пит Ҳегсет бундай имкониятни рад этди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон уран

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг