Эрон ҳужумга зудлик билан жавоб беришни режалаштирмаяпти – “Reuters”

Олам

image

Эрон ўз ҳудудига қилинган ҳужумга ҳозирча жавоб қайтармоқчи эмас. Бу ҳақда исмини ошкор этмаган Эроннинг юқори мартабали мулозимига таяниб, “Reuters” агентлиги хабар берди.

"Ҳужумнинг чет эл манбаси ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, биз ташқи ҳужумга дучор бўлмаганмиз. Бу ҳужумдан кўра кўпроқ инфильтрация билан боғлиқ, деб ўйлашмоқда", дейди агентлик манбаси.

Эрон ОАВлари бугун, 19 апрель куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 03:00 да Исфаҳон вилояти осмонида учувчисиз самолёт аниқлангани ҳақида хабар берди. Эрон давлат телевидениеси маълумотларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан Исфаҳон шаҳри осмонида учта дрон уриб туширилган. “Tasnim” агентлигига кўра, Эрон ҳудудига ҳеч қандай ракета зарбалари берилмаган. Press TV манбаларига таяниб, Эрон шаҳарларига ҳеч бир давлат томонидан ҳужум қилинмагани ҳақида хабар берди.

Эрон армияси қўмондони генерал-лейтенант Абдулраҳим Мусавий ихтисослашган экспертлар аллақачон Исфаҳон шаҳри осмонида уриб туширилган дронлар билан содир бўлган ҳодисанинг ҳолатлари ва оқибатларини ўрганишга киришганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Исфаҳон осмонида эшитилган портлаш ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларининг номаълум объектларга қарши ишлаши натижасида содир бўлган.

Эрон Миллий киберкосмик маркази вакили Ҳусайн Далирян ҳам Х’даги саҳифасида Исфаҳон шаҳри осмонида уриб туширилган учувчисиз самолётлар республика ҳудудидан учирилганини ёзди.

"Афтидан, Америка оммавий ахборот воситалари Исроилнинг Эронга ҳужум қилганини орзу қилганга ўхшайди, у ўққа тутилган бир нечта квадрокоптерлар билан муваффақиятсиз ҳужумни дунёнинг ҳеч бир жойида ҳақиқий ҳужум деб бўлмайди", деб ёзди Далирян.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг ABC телеканали АҚШ расмийсига таяниб, Исроил Эрон ҳудудидаги объектга ракета зарбаси бергани ҳақида хабар берган эди. CNN америкалик мулозимга таяниб, бу ҳужум Исроилнинг 13 апрель куни Эрон ҳужумига жавоби бўлганини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made