Эрмитажда одамлар эвакуация қилиняпти
Олам
−
21 Февраль 2019 10338 1 дақиқа
Бугун, 21 февраль куни Россия Давлат Эрмитажи меҳмонлари ва ходимлари музей биносидан эвакуация қила бошланган. ТАССнинг ёзишича, бунга бинонинг миналаштирилгани ҳақидаги хабар сабаб бўлган.
“Бино миналаштирилгани ҳақида хабар тушди”, деган агентлик манбаси.
Эрмитаж вакиллари меҳмон ва ходимлар эвакуация қилинаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлашган. Мина ҳақиқатда топилганми, йўқми ҳозирча расмий хабар берилмаган.
Давлат Эрмитажи – Санкт-Петербург марказидаги Қишки сарой комплексида жойлашган дунёдаги энг йирик санъат ва тарихий-маданий музей ҳисобланади. Музейга ҳар йили 6 млн меҳмон ташриф буюради.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь