Эркин кураш: Жавраил Шапиев бронза медаль учун баҳсда мағлуб бўлди

Спорт 1488
image

Эркин кураш бўйича -86 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жавраил Шапиев Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медали учун россиялик Артур Наифоновга қарши гиламга чиқиб, имкониятни бой берди.

Ушбу баҳсда Наифонов 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва бронза медални қўлга киритди.

Бунга қадар, ўтиш босқичида Шапиев лицензион Жаҳон чемпионатида бронза медали орқали Олимпиадага йўлланма олган швейцариялик Стефан Рейхмут билан курашиб, ғалаба қозонган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 31
Рейтинг: 3.1
t
×