Эркаклар бокс жамоаси тўлиқ таркибда Олимпиада йўлланмасини нақд қилди

Спорт

−

image

Италиянинг Бусто Арсицио шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Олимпиада лицензион турнир якунларига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари энг кўп 5 тадан йўлланмага эга бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Мезбон Италия жамоаси эса 4 та лицензияни нақд қилди.

Турнирда 112 та давлатдан 632 нафар боксчи иштирок этган мусобақада, 49 та йўлланма мамлакатлар кесимида тақсимланди.

Мусобақада польшалик боксчилар 3 та, Колумбия, Германия, Буюк Британия, Норвегия ва Филиппин жамоалари 2 тадан йўлланмага эга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон вакилларидан қайси спортчилар Париж-2024 Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг