“Эркак ҳукмронлиги ўтмишда қолди”. Қозоғистонлик спикер аёл полициячилар кўпайишини айтди 

Олам

image

Қозоғистонда тажриба тариқасида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди. Бу ҳақда "Inbusiness" хабар берди.

Қозоғистон Республикаси Мажлиси раиси Йерлан Кошановга кўра, тез орада мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида аёллардан иборат полиция участкалари пайдо бўлади.

У Марказий Осиё мамлакатлари аёллари мулоқоти халқаро конференциясида сўзга чиқиб, Қозоғистонда сўнгги икки йилда аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича инспекторлар сони икки баравар оширилганини маълум қилган.

"Аёлни фақат аёл тушуниши мумкин. Шунинг учун аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятларини тергов қилишда аёл терговчи касбини жорий қилдик", деган спикер ушбу ташаббусга изоҳ бериб.

Унинг айтишича, республика бўйича тергов гуруҳларига 280 нафар аёл ходим киритилган.

"Қозоғистонда биринчи марта тажриба сифатида фақат аёллардан иборат полиция бўлими ташкил этилди. Энди аёллар ўз муаммолари билан бундай бўлимларга мурожаат қилиши мумкин. Яқин келажакда бу тажриба бутун мамлакат бўйлаб амалда қўлланади", деган Кошанов.

Бундан ташқари, спикер зўравонлик оқибатлари билан курашиш, бундай ҳолатларга йўл қўймаслик кераклигига тўхталиб, "оилада эркакнинг тўлиқ ҳукмронлиги ҳақидаги нотўғри ғоя ўтмишда қолиши керак"лигини таъкидлаган. 

"Ёш авлод онгига мактабдан тўғри қадриятларни сингдиришимиз керак. Маиший вандализмнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйиш керак", деган у.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон полиция аёллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made