Эрик тен Хаг “Юнайтед”да 8 йиллик антирекордни такрорлади

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” Эрик тен Хаг қўли остида 2014 йилдан бери биринчи марта Англия Премьер лигасининг биринчи турида мағлубиятга учради. Бу ҳақда “Оpta” статистика компанияси хабар берди.

Қайд этилишича, 2014 йилда Луи ван Гал “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи сифатидаги дебют учрашувида мағлуб бўлганди. Кейин эса “қизил иблислар” Англия чемпионатининг янги мавсуми стартида “Суонси”га ютқазган эди. Бироқ 2014-2015 йилги мавсум якунида “Манчестер Юнайтед” тўртинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган ва Европа Чемпионлар лигасига йўлланма олишга эришган.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг янги мавсумдаги илк учрашувида "Брайтон”га имкониятни бой бериб қўйди. Учрашув Манчестер шаҳридаги “Олд Траффорд” стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Манчестер Юнайтед” “Брентфорд” билан куч синашади. Учрашув 13 август куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрик тен Хаг “Манчестер Юнайтед” “Оpta”

Баҳолаганлар

189

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг