Эргашев май ойида жанг ўтказиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев  май ойида рингга чиқиши мумкиин. Боксчи ўз Instagram саҳифасида келгуси жангига ишора қилди.

“Уч ойлик тайёргаликдан кейин, жанг май ойида бўлишини билгандим”, деган маънода ёзиб қолдирди профессионал боксчи.

Аввалроқ, Эргашев британиялик Жек Кеттеролга Eliminator жанги учун расмий таклиф юборгани маълум бўлганди, бироқ Кеттерол ўзбекистонлик боксчига қарши рингга чиқишни истамаяпти.

Маълумот учун, Шоҳжаҳон Эргашев 2015 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритади. У профбоксда умумий 23 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг барчасида ғалаба қозонган.


Мақола муаллифи

Теглар

Эргашев Жек Кеттерол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг