Эрдўғаннинг вакили Тўқаевни Туркияга таклиф қилди

Олам

image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга салом йўллаб, уни Туркияга таклиф қилди. Эрдўғаннинг саломи ва таклифини Турк давлатлари ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим етказди. 

Бугун, 10 декабрь куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан халқаро конфренция бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Бинали Йилдирим Президент Тўқаев қабулида бўлди. 

Бинали Йилдирим давлат раҳбарига учрашиш имконияти учун миннатдорлик билдириб, Қосим-Жомарт Тўқаев ва барча қозоғистонликларни мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан табриклаган. Икки томонлама стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш мақсадида Бинали Йилдирим Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған номидан давлат раҳбарини келаси йили Анқарага расмий ташриф билан таклиф қилган. 

Суҳбат чоғида Қозоғистон-Туркия стратегик шериклигининг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

Қосим-Жомарт Тўқаев юқори даражадаги сиёсий мулоқот фаоллашгани, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқалар жадал ривожланаётганини таъкидлаган. 

Қозоғистон Президенти Ташкилотнинг ноябрь ойида Истанбулда бўлиб ўтган тарихий саммити якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг муҳимлигини таъкидлаб, Бинали Йилдиримни ушбу ташкилот Оқсоқоллар кенгаши раиси этиб тайинлангани билан қутлаган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қосим-Жомарт Тўқаев Бинали Йилдирим

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг