Эрдўғаннинг ШҲТ саммитига келиши аниқ бўлди
Жамият
−
26 Август 2022
6876Жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида Туркия ва Туркманистон раҳбарлари иштирок этади. Бу ҳақда бугун, 26 август куни бўлиб ўтган брифинг чоғида Ўзбекистоннинг ШҲТ ишлари бўйича миллий координатори Раҳматулла Нуримбетов маълум қилди, деб хабар берди “Sputnik”.
Шунингдек, саммитда ШҲТга аъзо саккиз давлатдан ташқари учта кузатувчи давлат раҳбарлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Булар Беларусь, Эрон ва Мўғулистон.
"Биз раислик қилувчи томон (Ўзбекистон) яқин алоқалар ўрнатган давлатлар меҳмон-раҳбарларини кутмоқдамиз. Улар орасида Туркия, Туркманистон Президентлари ҳам бор, шунингдек келишув бўйичв яна бир қатор меҳмонларни ҳам кутмоқдамиз", дейди Нуримбетов.
Маълумот учун ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, охирги маротаба Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 18 август куни Львовга борган эди. У ерда БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилган. Сўнг Эрдўған ва Зеленский икки томонлама ҳамкорликни муҳокама қилиш учун алоҳида музокара ўтказган.
Бундан аввал эса Эрдўған 5 август куни Сочида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашган.
LiveБарчаси