Эрдўғаннинг рақиби қачон эълон қилиниши айтилди
Олам
−
03 Март 2023
5606Жорий йилнинг 6 март куни Туркиянинг олтита мухолиф партиядан иборат иттифоқи (Халқ иттифоқи) мамлакатда 14 майда бўлиб ўтадиган президентлик сайлови учун номзодини эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда “Milliyet” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар номзод бўйича умумий келишувга эришган, бироқ улар яна бир учрашув ўтказишлари керак, шундан сўнг номзод эълон қилинади.
Айни пайтда Туркия матбуоти энг кўп номзод ўтган сайловларда Эрдўғанни мағлуб эта олмаган асосий мухолифатдаги Жумҳурият Халқ партияси етакчиси 74 ёшли Камол Қиличдорўғли бўлиши мумкинлигини ёзмоқда.
Шунингдек, номзодлар орасида Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ҳамда Анқара ҳокими Мансур Яваш ҳам бор. Президентликка номзод бўлиши кутилаётган Экрем Имомўғлининг фикрича, Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған кутилаётган сайловда ғалаба қозона олмайди.
Маълумот учун, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган, бироқ мамлакат жануби-шарқидаги вайронкор зилзилалар туфайли бу сана Олий сайлов комиссияси томонидан ҳали тасдиқланмаган.
LiveБарчаси