Эрдўғаннинг кортежи автоҳалокатга учради. Қурбон бор
Олам
−
14 Март
25050Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг кортежи автоҳалокатга учради, оқибатда хавфсизлик хизмати ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда кеча, 13 март куни Эрдўғаннинг ўзи Мардин шаҳридаги митингда айтиб ўтди.
“Ширнакдаги митингимиздан кейин содир бўлган автоҳалокат оқибатида полициячи Фират Дере бугун ҳалок бўлганига ҳамдардлик билдираман”, деди Туркия раҳбари
Эрдўған жароҳат олган бошқа ходимларга ҳам тезроқ соғайиб кетишларини тилади.
IHA агентлиги маълумотларига кўра, Туркия жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида содир бўлган автоҳалокатда бир полициячи ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган, улардан икки нафари полициячи.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокат Эрдўған кортежидаги автомобиллар ва қурилиш материалларини олиб кетаётган юк машинасининг тўқнашуви туфайли содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Анқаранинг Гўлбоши туманида Судан Президенти Абдулфаттоҳ ал-Бурҳоннинг ўғли Муҳаммад ал-Бурҳон Раҳмон мотоциклда кетаётган вақтида йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир яраланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15