Эрдўғанга мухолиф партия халқни намойишга чиқишга чақирди

Олам

image

Туркиянинг асосий мухолифатдаги Жумҳурият халқ партияси (ЖХП) етакчиси Ўзғур Ўзел 86 миллионлик республика аҳолисини келаси якшанба, 23 март куни Истанбул ҳокими Экрем Имомўғлининг ҳибсга олинишига қарши кўчаларга чиқишга чақирди. 

“Бу якшанба куни биз – минглаб, миллионлар – кўчада бўламиз. 23 март эрта сайловлар даракчиси бўлади. Мен ЖХПнинг барча вакилларини Имомўғлини Туркиянинг бўлажак президенти сифатида қўллаб-қувватлашга чақираман”, дейди Ўзел Истанбулда шаҳар ҳокимияти олдидаги минглаб одамларнинг митингида. 

Истанбул расмийлари шаҳарда оммавий тадбирларни 23 мартгача тақиқлаган, бироқ ЖХП раҳбари ўз тарафдорларини мэрнинг ҳибсга олинишига норозилик билдиришга чақирган. 

Митинг иштирокчилари Имомўғли билан бирдамлик шиорларини айтиб, ҳукумат ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған истеъфосини талаб қилди. 

Истанбул мэрининг ҳибсга олинишига қарши намойишлар Туркиянинг Анқара ва бошқа қатор шаҳарларида ҳам бўлиб ўтди. 

Олдинроқ Истанбул Бош прокуратураси томонидан олиб борилган тергов-суриштирув ишлари доирасида 106 нафар гумонланувчидан 87 нафари, жумладан Истанбул шаҳар ҳокими Имомўғли қўлга олингани хабар қилинганди. ЖХП раҳбари Ўзғур Ўзел Туркия ҳукуматини “тўнтаришга уриниш”да ва партиянинг 23 март куни бўлиб ўтадиган, Истанбул мэрининг мухолифат президентлигига номзод сифатида сайланиши кутилаётган праймеризнинг олдини олишга интилаётганликда айблади. Туркияда президентлик сайловлари 2028 йилга белгиланган, бироқ мухолифат муддатидан олдин сайловлар ўтказишга ҳаракат қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Экрем Имомўғли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг