Эрдўған Жазоирга борди
Олам
−
21 Ноябрь 2023
4165Бугун, 21 ноябрь куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон расмий ташриф билан Жазоирга борди. "Ҳуари Бумедиен" аэропортида давлат раҳбарини шахсан Жазоир Президенти Абдулмажид Теббун кутиб олди.
Миллий кийимдаги болалар Эрдўғанга гул тутган. Сўнгра ҳаво бандаргоҳида Туркия давлати раҳбарини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Икки давлат мадҳиялари янграган.
Етакчилар фахрий қоровул сафини айланиб ўтиб, ўз делегациялари аъзолари билан бир-бирини таништирган.
Сафарда Туркия раҳбарига Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Оила ва ижтимоий хизматлар вазири Маҳинур Ўздемир Гўктош, Энергетика ва табиий манбалар вазири Алпарслан Байроқдор, Ғазначилик ва Молия вазири Меҳмет Шимшек, Миллий мудофаа вазири Яшар Гулер, Савдо вазири Ўмер Болат, Транспорт ва инфратузилма вазири Абдулқодир Уралўғли, Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин, Президент маъмуриятининг Алоқа бўлими раҳбари Фахриддин Алтун ва Президентнинг бош маслаҳатчиси Элчи Акиф Чағатай Килич ҳамроҳлик қилмоқда.
Президент Эрдўған, Жазоир Президентининг иштирокида аэропортда уюштирилган расмий кутиб олиш маросимидан сўнг, “Шаҳидлар ёдгорлиги”ни зиёрат қилди.
Давлат раҳбарларининг учрашуви эса Жазоирдаги Президент саройида бўлиб ўтган.
Ташриф доирасида Президент Эрдўған ва Жазоир Президенти Абдулмаджид Теббун бошчилигида Туркия-Жазоир Олий даражали ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
LiveБарчаси