Эрдўған Европага “темир мушт” билан жавоб бўлишини айтди
Олам
−
25 Октябрь 2019
4865Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған агар Европа Иттифоқи мамлакатлари расмий Aнқаранинг гуманитар сиёсатини танқид қилишни давом эттирса, Европа давлатларига яна миллионлаб суриялик қочқинлар учун чегарани очиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Полит эксперт нашри хабар бермоқда.
Эрдўған NTV телеканалидаги эфири чоғида Суриядан келган қочқинлар учун коридор очилиши биланоқ, Европа мамлакатлари норозилик билдира бошлаганини айтди. Унинг таъкидлашича, бир кун барибир чегара очилади.
Туркия раҳбарининг қўшимча қилишича, ЕИ барча муҳтожларни таъминлаш учун етарли куч ва воситаларга эга. "Бундан ташқари, Грецияга юзга яқин қочқинлар келганида ҳам Туркияни айблашмоқда", дея таъкидлади мамлакат раҳбари.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, унинг мамлакатида урушдан қочган 4 миллионга яқин суриялик бор. "Агар кимдир расмий Aнқаранинг гуманитар сиёсатини заиф деб билса, "темир мушт" билан жавоб олади", деди Туркия раҳбари.
9-октябрдан 22-октабргача Туркия курд террорчиларини 32 километр масофада СAР ички қисмига сиқиб чиқариш учун Суриянинг шимолида аксилтеррор операциясини ўтказди. Қўшни мамлакатда жангарилар ва урушлардан қочган қочқинларни жойлаштириш учун ушбу ҳудудда хавфсизлик зонасини яратиш режалаштирилган.
Кейинчалик муроса ечими топилди. Расмий Aнқара ва Москва меморандум имзоладилар, унга кўра курд террорчилари СAРнинг шимолий чегарасидан 150 соат ичида чиқиб кетади.
Россия Федерациясининг ҳарбий полицияси ва Сурия чегарачилари бу жараённи назоратга олади. Ушбу босқич ниҳоясига етгач, улар хавфсизлик зонасини қўриқлаш учун турк армияси билан бирлашади.
LiveБарчаси