Эрдўған ва Жонсон афғон инқирозини муҳокама қилди
Олам
−
22 Август 2021
7113Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
“Бош вазир Туркия Президенти Эрдўған билан Афғонистондаги инқирозни муҳокама қилди. Улар вазиятни барқарорлаштиришда ва мамлакатда ҳамда минтақада афғон халқини қўллаб-қувватлашда халқаро ҳамжамиятнинг биргаликдаги фаолияти муҳимлигини муҳокама қилди”, дейилади хабарда.
Икки давлат раҳбарлари Афғонистоннинг ҳар қандай янги ҳукумати афғон аҳолисининг барча вакиллари манфаатларини ифода этиши, шунингдек, аёллар ҳамда озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак, деган фикрда.
Шунингдек, Буюк Британия ва Туркия раҳбарлари “Толибон”ни сўзларига кўра эмас, балки уларнинг ҳаракатларини баҳолашини таъкидлаган.
“Давлатлар ёрдам кўрсатиш ва қочқинларни (афғонистонлик қочқинлар назарда тутилган) жойлаштириш юкини ўз зиммасига олишлари керак, деган фикрга келишди. Бу жараёнда БМТ марказий мувофиқлаштирувчи ролни ўйнайди”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Туркия толиблар билан музокара бошлаши мумкинлигини айтганди. Бундан ташқари, у Афғонистонда ҳокимият кимнинг қўлида бўлишидан қатъи назар Туркия мамлакатга ёрдам беришга тайёрлигини айтган. Қайд этиш керакки, Туркия раҳбари ушбу масалани Жонсондан ташқари Россия Президенти Владимир Путин билан ҳам муҳокама қилшга улгурган.
20 йил деганда Афғонистонни тарк этаётган АҚШ
2001 йили Нью-Йоркда теракт (террорчилик ҳаракати) амалга оширилди. Шундан сўнг, АҚШ ва у аъзо бўлган НАТО кучлари Афғонистонга қўшин киритди. Шу билан Америка тарихида энг узоқ давом этган 20 йиллик афғон уруши бошланди. Кичик Жорж Буш, Барак Обама ва Дональд Трамп каби АҚШ Президентлари ушбу урушни якунлай олмади. Фақат Президент Байден даврига келиб Афғонистондан мамлакат қўшинларини олиб чиқиб кетиш бошланди.
Афғонистондаги давлат тўнтариши
Афғонистонни бир йирик куч тарк этиши ортидан бошқа бир куч — “Толибон” мамлакат ҳудудларини эгаллай бошлади. Қайд этиш керакки, АҚШ қўшинларининг Афғонистонни тарк этиши охирига етмай туриб, “Толибон” мамлакат пойтахтини эгаллади. 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатган толиблар 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь