Эрдўған ва Тўқаев теннис ўйнашди
Олам
−
11 Май 2022
7367Аввалроқ, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев илк бор давлат ташрифи билан Туркияга боргани ҳақида хабар берган эдик.
Ташрифнинг биринчи кунида ўтказилган яккама-якка учрашувлар ва ҳужжатларни имзолаш маросимидан сўнг, Эрдўған Тўқаевни маданий ҳордиққа таклиф қилган. Президентлар стол теннисида беллашишни маъқул кўрган.
Давлат раҳбарларининг теннис ўйнаётгани акс этган суратлар маҳаллий матбуотда кун тартибига чиқди.
Маълумот ўрнида, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат раҳбари лавозимини эгаллаган 2019 йилнинг март ойидан буён илк бор давлат ташрифи билан Туркияга борди. Бунгача ушбу мамлакат билан мулоқотни Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев давом эттирган.Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари йиғилишларида ҳам Қозоғистон номидан Нурсултон Назарбоев қатнашган. 2021 йилнинг ноябрь ойида Истанбулда ўтган саммитда эса биринчи бор Қосим-Жомарт Тўқаев кўриниш берди.
Туркия Қозоғистонда содир бўлган январь воқеаларидан кейин Назарбоевни очиқчасига қўллаб-қувватлаб чиққан ягона мамлакат бўлди. Ҳатто. Назарбоев жорий йилнинг март ойида бўлиб ўтган "Анталия дипломатик форуми"га ҳам таклиф қилинди ва Президент Эрдўған билан Қозоғистон байроғи остида музокаралар ўтказди.
LiveБарчаси