Эрдўған ваъда берди
Олам
−
30 Март 2019 11094 1 дақиқа
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эртага, 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлардан кейин Суриядаги инқирознинг ечимини топишга ваъда берди. Бу ҳақда “Haberturk” телеканали хабар қилди.
“Террорчилик ташкилотлари Туркия тоғ ва шаҳарларида бошқа кўриниш бермайди. Сайловлардан кейин биринчи навбатда Суриядаги муаммони ҳал қиламиз. Агар имкони бўлса, буни стол атрофида музокара орқали амалга оширамиз, акс ҳолда ерда. Террорчиликка қарши қанчалик қатъият билан курашсак, иқтисодий террорга шу қадар қаршилик кўрсатамиз”, деган Эрдўған Истанбулдаги митингда.
Маълумот учун, мартдаги сайловларда турклар мэрлар, маҳаллий парламент аъзолари, кенгаш, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари раҳбарлари, қишлоқ оқсоқоллари ва қишлоқ кенгашлари аъзоларини сайлайди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь