Эрдўған ўрмон ёнғинларини терроризмга тенглаштирди
Олам
−
05 Август 2021
4782Туркиядаги ўрмон ёнғинлари коронавирус пандемияси ва терроризм билан таққосланадиган халқаро таҳдидга айланди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған гапирган.
“Ўрмон ёнғинлари — бу COVID-19 пандемияси билан таққосланадиган халқаро таҳдид, уни ҳатто терроризм таҳдиди билан солиштириш мумкин”, деган Эрдўған “А Haber” телеканалига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, бутун дунё ўрмон ёнғинлари хавфига дуч келмоқда: АҚШ, Канада, Россия, Испания, Италия, Африка мамлакатларида ўрмонлар ёнмоқда, бунга эса иқлим шароити сабаб бўляпти.
“Мен Россия Президенти Владимир Путин билан гаплашдим, у бизга учта самолёт ва тўртта вертолёт (ўрмон ёнғинларини ўчириш учун) юборди. Бу бирдамлик. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркияга яна бир самолёт-амфибия юбориш нияти борлигини маълум қилди”, деган Туркия раҳбари.
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, Туркияда сўнгги саккиз кун ичида 187 ўрмон ёнғинлари содир бўлган, уларнинг аксарияти тўхтатилган, 15 ёнғин эса давом этмоқда, уларни ўчиришга 20 та самолёт ва 51 та вертолёт жалб қилинган.
Жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик вилояти — Анталия бўлиб турибди. Ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 864 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти зарар кўрган ҳудудларни фалокат ҳудуди, деб эълон қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь