Эрдўған Туркияда сайловлар қачон бўлишини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 10 март куни мамлакатда парламент ва президентлик сайловлари бўладиган санани тасдиқлади. У телевидениеда чиқиш қилиб, сайловларни жорий йилнинг 14 май куни ўтказиш тўғрисидаги қарорни имзолаганини маълум қилган.

“Халқимиз 14 май куни ўз президенти ва парламент аъзоларини сайлаш учун сайловга боради”, деган Туркия раҳбари.  

Таъкидлаш жоизки, мазкур сайловлар нафақат Туркияни ким бошқариши, балки у қандай бошқарилиши, иқтисодиёти қаерга йўналтирилиши ҳамда Украина ва Яқин Шарқдаги можароларни юмшатишда қандай роль ўйнаши мумкинлигини ҳал қилади.

Кўпчилик назарида мазкур сайловлар республиканинг 100 йиллик тарихидаги энг кескин сайлов бўлади. Чунки ҳозирда мухолифат блоки ҳукумат альянсидан бироз олдинда. Блок Эрдўғаннинг иқтисод, фуқаролик ҳуқуқлари ва ташқи сиёсатга оид кўп сиёсатини ўзгартиришга ваъда берган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркиянинг мухолифат блоки – “Миллат иттифоқи” 74 ёшли “Жумҳурият Халқ” партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлини бўлажак президентлик сайловларида номзод сифатида кўрсатган эди.

Эрдўған аввалроқ таътил мавсуми, мактаб имтиҳонлари ва Қурбон ҳайити муносабати билан овоз беришни қонуний белгиланган сана – 18 июндан 14 майга кўчириш ниятида эканини билдирган эди. Боиси бундан 73 йил аввал, 1950 йилнинг 14 май куни Туркияда илк бор кўп партиявийликка қадам ташланган. Шу йили Аднан Мендерес ва Жалол Баяр бошчилигидаги Демократлар Отатурк таъсис қилган ва 27 йил иқтидорда бўлган “Жумҳурият халқ” партияси устидан ғалабага эришиб, мамлакат бошқарувини қўлга олган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия сайлов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг