Эрдўған Туркия жануби-ғарбидаги ўрмон ёнаётган ҳудудга борди

Олам 4116
image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 23 июнь куни мамлакатнинг жануби-ғарбидаги бир неча кундан бери ўрмон ёнғинлари тинмаётган Муғла вилоятига борди.

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, “Даламан” аэропортида Президентни Ички ишлар вазири Сулаймон Сойлу ҳамда Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлиги Вахит Киришчи қаршилаган.

Вазир Президентга Мармарис вилоятида ўрмон ёнғинларига қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берган.

Маълумот учун, Мармарис ҳудудидаги ёнғин 21 июнь куни кечқурун бошланди. Прокуратура маълумотларига кўра, ёнғин натижасида курорт ҳудудининг 300-400 гектар майдондаги игнабаргли ўрмонлари зарар кўрган. Ўрмон бориш қийин бўлган жойларда ёнмоқда, шунинг учун ёнғинни ўчиришда асосий эътибор авиацияга қаратилган.

Ёнғинга яқин ҳудудда истиқомат қилган 103 оила ва шу атрофда ишлаган 274 киши зарар кўрмаслиги учун эвакуация қилинган. 

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 58
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×