Эрдўған Туркия Марказий банки раҳбарини истеъфога чиқарди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған миллий валютанинг рекорд даражада пасайиши фонида мамлакат Марказий банки раҳбари Мурат Уйсални истеъфога чиқарди. Тегишли фармон бугун, 7 ноябрь куни  “Resmi Gazete” расмий ҳукумат газетасида эълон қилинди.

"Республика Марказий банки раҳбари Мурат Уйсал қонун ҳужжатларига мувофиқ <...> ўз лавозимидан озод этилди", дейилади хабарда. 

Ҳужжатда таъкидланганишича, Нажи Агбал Марказий банк раҳбари лавозимига тайинланган. У илгари Президент маъмурияти стратегик ва бюджет бўлими мудири, шунингдек, 2015-2018 йилларда Туркия молия вазири лавозимида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, 7 ноябрь куни Туркия валюта курси ўзининг рекорд даражадаги энг паст кўрсаткичини янгилаб, 1 доллар учун 8,49 лирага тушиб, 30 октябрда қайд этилган аввалги минималдан (1 доллар учун 8,34 лира) ўтган эди.

Аввалроқ Bloomberg агентлиги Туркия миллий валютасининг қадрсизланишини Анқара Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Тоғли Қорабоғ можароси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотир билдирган эди. Туркия томони Озарбайжон билан яқин муносабатларга эга, Эрдўған Бокуни қўллаб-қувватлашини бир неча бор билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Марказий банк Эрдўған лира

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг