Эрдўған Туркия дунё сиёсатида етакчи бўлишга интилаётганини айтди

Олам

image

Туркия коронавирус пандемиясидан кейин шаклланадиган дунёда ўзига лойиқ ўринни эгаллаш учун қатъий ҳаракат қилади. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған “Адолат ва тараққиёт” партияси аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар бермоқда “Anadolu” агентлиги.

“Бу мақсад йўлида биринчи навбатда ҳуқуқий ва иқтисодий тизимни яхшилаш, ишлаб чиқариш ва бандликни ошириш чоралари кўрилади”, деган Эрдўған.

Президент шунингдек, расмий Анқара евроинтеграцияга интилиши ва келажагини Европа билан қуриш истаги ҳақида ҳам айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Ҳукумат барча дўст давлатлар билан алоқаларни яхшилаш ниятида.

“Туркия барча минтақавий ва глобал муаммоларни ечишда АҚШ билан яқин иттифоқчилик алоқаларидан ҳам фойдаланишга тайёр”, дея қўшимча қилган Эрдўған.

Эрдўған нутқи давомида коронавирус пандемияси даврида Туркия билан ҳамкор барча давлатлар ҳам кучли бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтган. У мамлакатнинг дунёдаги мавқейи борасида гапирганда гап етакчи ўрин ҳақида кетаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Туркияда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият жиддийлашяпти. Мамлакатда дам олиш кунлари локдаун эълон қилинди. Маълум вақтларда комендантлик соати жорий қилинди. Кейинроқ комендантлик соати сайёҳларга тааллуқли эмаслиги ҳам айтиб ўтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг