Эрдўған Туркия атрофидаги ўйинчиларга огоҳлантириш билан чиқди
Олам
−
11 Октябрь 2023
11685Туркияни тазйиқлар, яширин ва очиқ сиёсий ўйинлар, маккор иқтисодий тузоқлар бошқариб бўлмаслигини ҳамма тан олиши керак. Бу ҳақда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған парламентдаги чиқишида сўз очди.
У ўз нутқида кун тартибидаги асосий мавзу чегараларга таҳдид солаётган террор ташкилотларига қарши кураш эканлигини билдирган. Мамлакатнинг Сурия ва Ироқда террорчилик ташкилотларига қарши амалга оширган ҳарбий операцияларига тўхталиб, шундай деган:
“Террор ташкилоти аъзоларини исталган вақтда ва ҳар жойда йўқ қилишимизни кўрсатиб, бир муддат давом этган шиддатли ҳаво операцияларини давом эттирамиз. Бу курашда террористлар тарафига ўтиб, бизга зарар етказаётганларга охир-оқибат жавоб беришимизга ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак. Суриядаги террор ташкилотини қўллаб-қувватлаб, Форс кўрфази уруши давридаги ҳисоб-китобларини давом эттиришга уринаётганларнинг энди умумий миллий манфаатларимиз талаб қиладиган оқилона сиёсатга қайтишини умид қиламиз. Туркия иттифоқчилик алоқалари бўлган ҳар бир давлат ва муассаса қонунларига ҳурмат билан қарайди ва улардан ҳам ўз қонунларига худди шундай ҳурмат кўрсатишини кутади. Агар бу мувозанатни ўрнатиб бўлмаса, ҳар кимнинг ўз сиёсати ва ўз йўлини белгилаш ҳуқуқи қонуний ҳуқуққа айланади. Биз иттифоқчиларимиз билан биргаликда хавфсиз, тинч ва фаровон умумий келажак сари қадам ташлашни чин дилдан хоҳлаймиз”.
У сўзида давом этаркан, Туркия минтақада меҳмон эмас, балки мезбон экани, ташқаридаги ўйинчилар эса шунга яраша қадам ташлаши кераклигини эслатди.
“Бу мамлакатни энди тазйиқлар, яширин ва очиқ сиёсий ўйинлар, маккор иқтисодий тузоқлар бошқариб бўлмаслигини ҳамма тан олиши керак. Биз ҳали ҳам мандат орзусида юрганларни тенг ҳуқуқли шериклик асосидаги сиёсий, дипломатик ва иқтисодий муносабатларнинг янги моделини ўзлаштиришга ва зарур ишларни қилишга таклиф қиламиз. Минг йилдан буён шу ерларда яшаб, бадалини тўлаб келамиз. Биз бу география ва цивилизациянинг йўловчилари эмас, балки мезбонларимиз. Бу ерда йўловчи бўлганлар ўз позицияларини қайта кўриб чиқишлари ва шунга мувофиқ ҳаракат бошлашлари манфаатли бўлади”, дейди Туркия раҳбари.
У, Туркиянинг этник келиб чиқиши, эътиқод ва мазҳаб фарқлари, сиёсий ва ижтимоий манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан дунёнинг энг заиф минтақасида жойлашганлигини таъкидлади. Ибн Халдуннинг “География тақдирдир” деган сўзлари фикрларининг энг содда ва энг ёрқин ифодаси эканлигига диққат қаратди.
“Биз тарихимиз ва географиямиз, улар бизга юклаётган қадаримизни ўзгартира олмаслигимиз ва бундай ниятимиз бўлмагани учун ҳозирги шароит имкон берадиган энг яхши, энг тўғри ва хавфсиз йўлдан боришимиз шарт. Атрофимиздаги барча воқеаларни Россия-Украина урушидан Кавказдаги тўқнашувларга, Болқондаги тарангликдан Ўрта Ер денгизидаги тўқнашувларга қадар шу тушунча билан баҳолаймиз”, дейди Эрдўған.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь