Эрдўған турк-озар қўшинлари “бирлашиши” йўлида муҳим “қадам ташлади”

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Анқара ва Баку ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш имкониятини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини ратификация қилди. Тегишли фармон расмий ҳукумат газетаси “Resmi Gazete”да тарқатилди.  

Аввалроқ, Туркия парламенти икки давлат ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларига оид Шуша декларациясини ўз ичига олган ҳужжатни қабул қилган эди. 

Бундан ташқари, 1 февраль куни Озарбайжон парламенти ушбу декларацияни тасдиқлади. Ҳужжат ўтган йилнинг 15 июнида Озарбайжон ва Туркия Президентлари Илҳом Алиев ва Эрдўған томонидан Қорабоғнинг Шуша шаҳрида имзоланган эди. 

Декларация “томонлардан бирининг халқаро тан олинган чегараларнинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, дахлсизлиги ёки хавфсизлигига учинчи давлат ёки давлатлар томонидан таҳдид ёки тажовуз содир бўлган тақдирда” БМТ Низомига мувофиқ Баку ва Анқара томонидан ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.  

“Шошилинч муҳокамалар орқали ушбу ёрдамнинг ҳажми ва шакли аниқлангандан сўнг, мудофаа эҳтиёжларини қондириш бўйича қўшма чора-тадбирларни қабул қилиш ва Қуролли Кучлар қўмондонлиги ва қўмондонлик тузилмаларининг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.  

Ҳужжат бандларидан бирида Озарбайжон ва Туркия ўз Қуролли Кучларини замонавий талаблар асосида модернизация қилиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириши белгиланган. Бу кадрлар алмашинуви ва қўшма машғулотлар ўтказишни назарда тутади. Шу билан бирга, ҳужжатда икки давлат ўртасидаги ҳарбий-сиёсий ҳамкорлик учинчи давлатларга қарши қаратилмагани белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Озарбайжон

Баҳолаганлар

168

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг