Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қизи Сумая Байроқдор иккинчи фарзандини дунёга келтирди. Шу тариқа Эрдўған тўққизинчи марта бобо бўлди. Бу ҳақда “CNN Turk” хабар берди. 

Маълумотларга кўра, Сумая ва Селчук Байроқдорнинг фарзандларига Асим Ўздемир деб исм берилган.

Президент Эрдўған турмуш ўртоғи Эмина Эрдўған билан қизини шифохонага кўришга борган.

Байкар бошқарув кенгаши раиси Селчук Байроқдор ҳам ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали иккинчи марта ота бўлганини маълум қилган.

"Яратувчимиз ва раҳмли Роббимизга ҳамдлар бўлсин. Фарзандимиз Асим Ўздемир Байроқдор дунёга келди. Худога шукур, фарзандимиз ва онамиз соғлом. Аллоҳ барчамизга яхши авлодлар насиб этсин”, дейди у.

Президент Эрдўғаннинг Эсра ва Берат Албайракдан 4 набираси, Билол ва Рейян Эрдўғандан 3 набираси бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Сумая Байроқдор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг