Эрдўған суриялик қочқинлар қачонгача Туркияда қолиши мумкинлигини айтди
Олам
−
09 Май 2022
5784Туркия урушдан қочган ва қон тўкилган сурияликларни охиригача қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Президент Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 9 май куни Истанбулда Мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (MÜSİAD) томонидан ташкил этилган “Туркиянинг кучи” тақдирлаш маросимида сўзлаган нутқида маълум қилди.
“Ҳеч қандай ҳолатда биз уларни [суриялик қочқинларни] бу ерлардан ҳайдаб чиқармаймиз. Биз бу одамларни қотиллар билан ёлғиз қолдирмаймиз. Улар ўз ватанларига ихтиёрий равишда қайтишлари мумкин бўлади”, деган Туркия раҳбари.
Шу билан бирга, у Анқара Сурия шимолидаги ички кўчирилганлар учун камида 100 минг брикет уйи қуриш лойиҳасини амалга оширишни режалаштираётганини таъкидлади.
Эрдўған MÜSİAD’нинг Сурия шимолида 600-650 брикет уйи қурилишини молиялаш қарорини Уюшманинг “буюк қадамларидан бири” деб атади.
Маълумот учун, расмий ҳисобларга кўра 5 623 179 нафар суриялик қочқин бор. Уларнинг асосий қисми – 3 754 591 нафари Туркиядан бошпана топган.