Эрдўған Швеция ва Финляндия билан музокаралардан ҳафсаласи пир бўлганини айтди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция ва Финляндия делегациялари билан ушбу мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи бўйича музокаралар натижаларидан норози эканини айтди.

“Афсуски, делегациялар учрашуви биз кутган даражада бўлмади”, деган Туркия раҳбари.

Эрдўған Финляндия ва Швецияни “инсофсиз ва носамимий”лик қилаётганини айтиб ва уларни “террорчиларни ҳимоя қилишда” айблади.

“Токи Эрдўған Туркия Президенти экан, биз терроризмни қўллаб-қувватловчи мамлакатларнинг НАТОга киришига “ҳа” дея олмаймиз”, дея қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 25 май куни Анқарада Туркия, Швеция ва Финляндия ўртасида бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Туркия Президенти матбуот котиби Ибрахим Калин Туркия Анқара хавфсизликка оид чоралар кўрилмаса, Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббуси олдинга силжимаслигини очиқ айтди.

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.

18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Швеция Финляндия

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг