Эрдўған Путиннинг Туркияга келишига умид қиляпти 

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 3 февраль куни Россия етакчиси Владимир Путин Хитойга сафаридан сўнг Республикага ташриф буюришига умид билдирди.  

“Бугун биз жаноб (Украина Президенти Владимир) Зеленский билан учрашамиз, жаноб Путин эса Хитойга ташрифидан сўнг Туркияга ташриф буюришини айтди. Россия ва Украина ўртасидаги салбий ўзгаришларни кузатиш биз учун нотўғри. Икки давлат ўртасидаги бу нотинч даврни муваффақиятли енгиб ўтишимизга умид қиламан”, деган Эрдўған Киевга учишдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида. 

Туркия Президенти, шунингдек, Анқара “минтақадаги кескинликни яқиндан кузатиб бориши”ни ва барча томонларни мулоқотга чақиришини таъкидлаган. 

“Биз доимо Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашимизни эълон қиламиз. Минтақада тинчлик ҳукм суриши учун барчани мулоқотга таклиф қиламиз. Мен минтақамизда тинчлик ва ишонч муҳитини ўрнатишга ҳисса қўшишга тайёр эканлигимизни яна бир бор таъкидлайман”, дея қўшимча қилган Эрдўған. 

Эслатиб ўтамиз, Эрдўған Россия ва Украина Президентлари Владимир Путин ҳамда Владимир Зеленскийни икки давлат ўртасидаги “ихтилофларни бартараф этиш” учун Туркияга таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

179

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг