Эрдўған Путиннинг Туркияда газ хаби ташкил этиш таклифини қабул қилмоқчи
Олам
−
29 Май 2023
5415Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған республикада аввалроқ Россия раҳбари Владимир Путин ташаббуси билан таклиф этилган газ хаби лойиҳасини амалга оширишда ҳали ҳам қатъий эканини маълум қилди. Бу ҳақда у Анқарадаги Бештепа президентлик мажмуасида ватандошлар олдидаги нутқи чоғида айтиб ўтди.
“Биз Туркиянинг халқаро марказ сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлаймиз. Дарҳақиқат, жаноб Путин ўз табрикномасида Туркияда, Фракиянинг (Истанбул яқинида газ савдо маркази ҳудуди шундай аталади) минтақасида марказ ташкил этилганини такрорлади. Биз буни улар билан қиламиз. Фракияда эса марказ бўлади”, дейди давлат раҳбари.
2022 йил октябрь ойида Путин Туркия ҳудудида “Шимолий оқим” орқали йўқолган транзит ҳажми қайта йўналтирилиши мумкин бўлган марказ яратиш ғоясини илгари сурганди.
Туркия ташаббусга ижобий муносабатда бўлиб, ўз ҳудудида хаб ва газ савдо марказини яратиш учун инфратузилманинг муҳим қисми тайёр эканини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь