Эрдўған Путиннинг мақтовига жавоб қайтарди
Олам
−
25 Декабрь 2020
14350Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Россия раҳбари Владимир Путинни ваъдасида турадиган ҳалол инсон деб билади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ёзмоқда.
“Мен жаноб Путин билан учрашганимда уни мард инсон сифатида танидим. У ҳақиқатан ҳам адолатли одам”, дейди Туркия Президенти.
Эрдўған, шунингдек, Россия ваъдаларини бажарадиган ноёб мамлакатга айлангани, у билан мустаҳкам алоқалар ўрнатишга муваффақ бўлганини таъкидлаган.
“Биз Россия билан олдимизга қўйган мақсадларимиз томон ишонч билан боряпмиз ва бундан кейин ҳам шундай давом этишимизга ишонаман”, дея қўшимча қилди Президент Эрдўған.
Аввалроқ, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни “у бир сўзли эркак” деб мақтаган эди.
LiveБарчаси