У бир сўзли эркак – Путин Эрдўғанни мақтади

Олам

image

Россия Федерацияси ва Туркия Республикаси Президентлари Владимир Путин ҳамда Ражаб Тойиб Эрдўған кўпинча баъзи масалаларда келишмовчиликларга дуч келишади. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжумани пайтида Путиннинг ўзи бу ҳақда гапирган.

“Эҳтимол, биз [баъзан] қарама-қарши қарашларга дуч келамиз. Аммо у – сўзида турадиган одам. Эркак. У думини ликиллатмайди”, дейди Россия Президенти туркиялик ҳамкасбини мақтаб.

Путиннинг таъкидлашича, агар Эрдўған Туркия учун бирон бир нарсани фойдали деб билса, демак у охиригача боради, унинг хатти-ҳаракатини олдиндан айтиш мумкин. 

“Бу сизнинг ким билан иш тутаётганингизни тушуниш учун жуда муҳимдир”, дея қўшимча қилди Путин.

Aввалроқ, Россия Президенти Эрдоғаннинг Россия газини Туркияга этказиб берадиган “Турк оқими” қувур линияси қурилишидаги позициясини юқори баҳолаган эди.

“Биз Туркия билан “Турк оқими”ни барпо этишга Президент Эрдўғаннинг сиёсий иродаси туфайли, у эркак характерининг энг яхши фазилатларини намоён этгани туфайли эришдик”, деганди Путин 2019 йил Санкт-Петербург Халқаро Иқтисодий Форумининг ялпи мажлисида.

Бироқ, Путин Туркия расмийларининг бошқа ҳаракатларини қаттиқ қоралади. Хусусан, Туркия ҳарбийлари 2015 йил ноябр ойида Россияда тақиқланган “Исломий давлат”га қарши операцияда қатнашган Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини уриб туширганидан сўнг, Путин бу ҳодисани террорчилар шерикларининг “орқасидаги пичоқ” деб атади. Ўша йилнинг декабрида Путин “Оллоҳ Туркияни ақл-идрокдан маҳрум қилиб, ҳукмрон элитани жазолашга қарор қилди“ ва “Туркия расмийлари қилмишларига бир неча бор пушаймон бўлишади”, дея таъкитлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Эрдўған

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг