Эрдўған Путин билан телефон орқали дон шартномасини муҳокама қилди

Олам

image

Туркия президенти Тойиб Эрдўған бугун, 18 ноябрь куни россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида у ҳамкасбига дон шартномасини узайтириш масаласидаги конструктив позицияси учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Туркия раҳбарининг идораси хабар берди.

“Музокаралар чоғида минтақавий масалалар, хусусан, Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатлар ва ғалла йўлаги атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муҳокама қилинди. Эрдўған Путинга ғалла экспорти бўйича Истанбул келишувини 120 кунга узайтириш масаласида конструктив позицияси учун миннатдорчилик билдирди” – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 17 ноябрь куни Истанбулда июль ойида тузилган дон битими 120 кунга узайтирилаётганини тасдиқлаган.

“БМТ, Туркия, Россия ва Украина томонидан қабул қилинган қарор асосида Қора денгиз йўлаги бўйича келишув 2022 йил 19 ноябрдан бошлаб 120 кунга узайтирилди”, деб ёзди Туркия раҳбари Twitter’да. 

Эрдўған БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, Россия Президенти Владимир Путин ва Украина Президенти Владимир Зеленскийга дон келишувини узайтириш бўйича саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирган.

Эрдўғаннинг сўзларига кўра, ғалла савдоси бошланганидан буён денгиз гуманитар коридор орқали 11 миллион тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган.  

“Ушбу келишувнинг амалга оширилиши унинг глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қанчалик муҳим ва фойдали эканлигини кўрсатди”, дейди Туркия Президенти.

Қувончбек Ғайбуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Путин Эрдўған дон

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг