Эрдўған Путин билан 1,5 соат гаплашиб, Украина масаласида миқ этмади

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин бугун, 13 октябрь куни Остонада Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўған билан бўлиб ўтган учрашувда Украина мавзусини муҳокама қилмади. Бу ҳақда Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Йўқ”, деб жавоб берди Кремль матбуот котиби тегишли саволга. 

Песковнинг сўзларига кўра, бу мавзуга умуман тўхталинмаган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари Украинадаги вазият бўйича Москва, Берлин, Вашингтон, Лондон ва Париж вакиллари ўртасидаги музокараларни Анқарага мезбонлик қилиш ғоясини муҳокама қилмаган. 

TRT каналининг қайд этишича, учрашув тахминан 1,5 соат давом этган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 октябрь куни Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков Москва Туркия етакчисидан Россия ва Ғарб ўртасидаги мумкин бўлган музокаралар формати бўйича таклифларни расман баён этишини кутаётганини айтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

411

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг