Эрдўған Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлади
Олам
−
20 Сентябрь 2023
3988Туркия Озарбайжоннинг (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу хақда мамлакат Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди.
Кеча, 19 сентябрь куни бўлиб ўтган сессия давомида Туркия Президенти Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди эканини, расмий Анқара Бакунинг минтақадаги ҳарбий амалиётини қўллаб-қувватлаши бўйича ўз позициясини билдирган.
“Қорабоғ Озарбайжон ҳудудидир. Бошқа мақомнинг ўрнатилиши ҳеч қачон қабул қилинмайди”, деган Эрдўған.
Шу билан бирга, Туркия раҳбари Қорабоғдаги операциядан асосий мақсад доимий тинч яшаш бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Қорабоғда “Озарбайжон Республикасининг конституциявий тузумини тиклаш мақсадида” маҳаллий аксилтеррор чоралари бошланганини эълон қилганди. Баку тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмаси нишон эмаслигини таъкидлаган. Кейинчалик Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хавфли ҳудуддан аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар ва қабул пунктлари яратилганини билдирган. Воқеалар фонида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказиб, (тан олинмаган) Тоғли Қорабоғдаги вазиятни муҳокама қилган. Мажлисдан сўнг, Пашинян Арманистон Озарбайжоннинг Қорабоғ ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда қатнашишни режалаштирмаётганини маълум қилди.
LiveБарчаси