Эрдўған Озарбайжон билан мудофаа соҳасида ҳамкорлик шартномасини маъқуллади

Олам

image
0:00
0:00
download

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Озарбайжон билан мудофаа саноатида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. 

Давлат раҳбарининг тегишли фармони Туркия Ҳукуматининг расмий ахборотномасида эълон қилинган.  

Шартнома мудофаа товарларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш, хизмат кўрсатиш ва моддий-техник таъминот соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш кабиларни назарда тутади. 

Маълумот ўрнида, икки мамлакат Ҳукуматлари ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим 2017 йил 31 октябрда Бакуда Озарбайжон ва Туркия Президентлари иштирокида бўлиб ўтган Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 6-йиғилишидан сўнг имзоланганди. 

Аввалроқ, Эрдўған муқаддас Рамазон ойидан кейин (май ойида) Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрига ташриф буюриш нияти борлигини маълум қилгани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг сентябрь ойида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги Қорабоғ уруши яна оловланди. Бундан 30 йил аввал Ереван томонидан ишғол қилинган ерлар 2020 йилнинг ноябрь ойига келиб Арманистон назорати остига ўтди. Халқаро ҳамжамият, жумладан Минск гуруҳи Туркияни Озарбайжонни қурол-яроғ билан таъминлашда айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Озарбойжон

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг