Эрдўған Рамазондан кейин Қорабоғга боришни ваъда қилди
Олам
−
31 Март 2021
2811Аввал хабар берганимиздек, онлайн шаклда Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бошланди. Унда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған нутқ сўзлаб, муқаддас Рамазон ойидан кейин (май ойида) Тоғли Қорабоғдаги Шуша шаҳрига ташриф буюриш нияти борлигини маълум қилди.
“Туркийзабон мамлакатларнинг Қорабоғдаги туркий ёдгорликларни ҳимоя қилиш ва қайта тиклашда Озарбайжонни қўллаб-қувватлашда давом этиши муҳимдир. Умид қиламанки, тез орада Рамазон ойидан сўнг биз Шушага ташриф буюрамиз, бу биз учун яна бир байрамга айланади”, дея ваъда қилди Туркия раҳбари.
Эрдўған Шушага Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан бирга келиш ниятида эканлигини айтди.
Маълумот учун, Шуша шаҳри 2020 йилнинг ноябрида Озарбайжон назорати остига ўтди, унинг Арманистон кучлари томонидан йўқотилиши кузда авж олган можаронинг сўнгги воқеаларидан бири бўлди.
Шуша стратегик мавқега эга, шаҳар Тоғли Қорабоғ пойтахти Степанакертдан 10 км жанубда жойлашган. У орқали Степанакертни Арманистон билан боғлайдиган йўл ўтади. Қорабоғдаги биринчи уруш пайтида, 90-йилларнинг бошларида шаҳар жиддий зарар кўрган. Ҳозир Шуша аҳолиси 4 минг кишидан сал кўпроқ.
LiveБарчаси