Эрдўған мухолифат қарши чиқаётган лойиҳани барибир қурмоқчи

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған яқин келажакда Босфорни айланиб ўтувчи Истанбул юк каналини ётқизиш бўйича ишларни бошлаш режасини маълум қилди. 

“Яқин келажакда Истанбул [Истанбул] бўғозини экологик таҳдидлардан ҳимоя қиладиган Истанбул канали қурилиши бўйича ишларни бошлаймиз”, дейди Эрдўған Анқарада “Туркия асри” лойиҳаси тақдимотида.  

Истанбул канали лойиҳаси Эрдўған томонидан 2011 йилда у Бош вазир лавозимида фаолият юритган кезлари эълон қилинган эди. Туркия ҳукумати прогнозларига кўра, 45 километрлик сунъий каналнинг ўтказиш қобилияти кунига 160 та кемани ташкил қилади. Каналнинг йиллик даромади 8 миллиард доллар атрофида бўлиши кутилмоқда, бу асосан кема транзити учун тўловлар ҳисобига боғлиқ. Туркия расмийларига кўра, канал қурилиши 20 миллиард долларга тушади.

Мазкур лойиҳа Истанбул шаҳрида Қора денгиз ва Мармара денгизи ўртасида сунъий сув йўли очилишини назарда тутади. Лойиҳалаштирилган каналнинг узунлиги 45 километр, кенглиги 150 метр ва чуқурлиги 25 метрни ташкил этади. Агар лойиҳа амалга оширилса, канал билан биргалик Истанбул бўғози танкерлар ҳаракати учун бутунлай ёпилади. 

Лойиҳа доирасида Истанбулда иккита ярим орол ва битта орол пайдо бўлади. 

“Истанбул канали” атрофида барпо этиладиган ер майдони эса 453 миллион квадрат метрни ўз ичига олади. 

Мамлакатдаги мухолиф партиядан Истанбул шаҳар ҳокимлиги сайланган Экрам Имомўғли “Истанбул канали”ни “Бир жиноят лойиҳаси” деб номлаган эди. Бу эса Президент Эрдўған ва Истанбул ҳокими ўртасидаги зиддиятларга сабаб бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг