Эрдўған Мирзиёевни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Олам 8386
image

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қўнғироқ қилиб, уни 65 ёшни қаршилагани билан муборакбод этди. 

Туркия етакчиси Шавкат Мирзиёевга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта зафарлар, шунингдек, биродар Ўзбекистон халқига тараққиёт ва равнақ тилаган.

У Президент Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё минтақасида барқарорлик ва изчил ривожланишни таъминлаш борасидаги қатъий саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлаган.

Суҳбатда, шунингдек икки томонлама ҳамкорлик ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Олий даражада эришилган, шу жумладан ўзаро савдо ҳажмини ошириш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, қурилиш соҳаларида, туризм инфратузилмасини модернизация қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш ҳамда гуманитар алмашинувни фаоллаштириш борасидаги келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Минтақадаги вазиятнинг ривожланиши юзасидан фикр алмашилган. Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжоннинг ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари даражасида кўп томонлама маслаҳатлашувларни йўлга қўйиш ташаббусининг амалий аҳамияти қайд этилган. Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг саммитини ўтказиш масалалари муҳокама қилинган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 223
Рейтинг: 3.1
t
×